Сирдарёда номаълум портлаш овози ва зилзила кузатилди

Жамият

image

Бугун, 23 декабрь куни кечқурун, тахминан соат 2:00 лар атрофида Гулистон шаҳрида келиб чиқиш сабаби номаълум портлаш овозига ўхшаш гумбурлаш ва қаттиқ ер силкиниши, содир бўлган. Маҳаллий аҳолининг кўпчилиги томонидан тасдиқланаётган мазкур ҳолатга Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати бошлиғи Даврон Сулаймонов иштирокида Гулистон шаҳрида кузатилган гумбурлаш ва қаттиқ ер силкиниши ҳодисаси юзасидан онлайн брифинг ташкил қилинган.

Брифингда таъкидланишича, жорий йилнинг 20 ва 23 декабрь кунлари Гулистон шаҳрида зилзилага ўхшаш ер силкиниши ва портлаш каби овозлар ҳақиқатда кузатилган. Бу ҳолатлар бўйича вилоят ФВБга ёнғин ва портлаш бўйича қўнғироқлар келиб тушмаган. Шунга қарамай ФВБ томонидан ишчи гуруҳ тузилиб Гулистон шаҳар ва унга ёндош ҳудудларда портлаш ва ёнғин келиб чиқиши мумкин бўлган объектлар ўрганиб чиқилган. Аммо уларнинг ҳеч бирида салбий ҳолатлар кузатилмаган.

Шунга қарамасдан ушбу ҳолат бўйича махсус гуруҳ тузилган ва яқин кунларда Гулистондаги овоз ва ер силкинишига ўхшаш воқеага аниқлик киритилиши маълум қилинди.

Сирдарёдаги ушбу сирли гумбурлаш овозлари Республикадаги ягона ва биринчи ҳолат эмас. 2018 йилда Наманган вилоятида ҳам мана шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. Ўшанда ҳам масъуллар вазият обдон ўрганилиши ва сабаблари маълум қилинишини таъкидлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Гумбурлаш

Баҳолаганлар

787

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг