Сирдарёда ноқонуний майнинг ферма аниқланди
3-саҳифа
−
30 Март 2022
18411Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида ноқонуний майнинг ферма фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган текширув давомида Боёвут туманидаги масъулияти чекланган жамият биносида ноқонуний майнинг ферма фаолият юритаётганлиги маълум бўлган.
Аниқланишича, Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган хорижий корхона ушбу МЧЖ биносини 2 йил муддатга ижарага олган ва у ерда 1491 комплект майнинг қурилмалари ҳамда 9280 дона видеокарталардан фойдаланган ҳолда майнинг ферма ташкил этган.
Натижада 2020 йилнинг август ойидан буён 7,7 млн АҚШ долларига тенг криптовалюта ишлаб чиқарилган.
Бунинг учун МЧЖ ва хорижий корхона раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, электр тармоғига уланиш учун туман электр тармоқлари корхонаси билан тузилган шартномада фаолият турига қуёнчилик фермаси ташкил этиш мазмунида сохта маълумотлар киритишган.
Фойдаланилган катта ҳажмдаги электр энергияси учун паст нархда тўловни амалга оширишлари натижасида, улар томонидан давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь