Сирдарёда Nexia ТОБга қарашли Isuzu билан тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди
Жамият
−
15 Август 2020 8524 1 дақиқа
Жорий йилнинг 13 август куни Сирдарё вилоятида енгил автомобиль ва юк машинаси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди.
ЙТҲ соат 18:00 да Сирдарё шаҳар, “Бахор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-29 автойўлининг “Сирдарё-Гулистон” йўналишини 2 км.да юз берди. М.А. бошқарувидаги оқ рангли, Nexia русумли автомобиль “Синдаробод-Сирдарё” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келган М.С. бошқарувидаги Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармасига тегишли Isuzu билан тўқнашган. Тўқнашувдан кейин Nexia ағдарилган.

Натижада Nexia русумли автомашина йўловчиси А.И. олган тан жароҳатининг оғирлик даражасидан вафот этган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь