Сирдарёда даҳшатли ЙТҲ. Қурбонлар бор
Жамият
−
20 Июль 2019
7599Сирдарё вилоятида икки кишининг ҳаётига зомин бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар тарқатди.
Кеча, 19 июль куни Оқолтин туманида соат 5:20 да Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 25 ёшли Ш.Д. Газель русумли микроавтобусни “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Термиз-Тошкент” йўлида ҳайдаб кетаётганда ухлаб қолган. Натижада йўл четида тўхтаб турган Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи 34 ёшли Р.М.нинг Mercedes-Benz русумли юк машинасининг тиркамасига урилган.
ЙТҲ оқибатида Газель микроавтобуси йўловчиси Бухоро вилоятида яшаган 1956 й.т. Н.А. исмли аёл жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, Газель микроавтобусининг уч нафар йўловчилари жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай бир нафар йўловчи вафот этган. Ҳайдовчи Ш.Д. ҳамда қолган 4 нафар йўловчиларига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси