Сирдарёда мактаб биноси қуришга ажратилган маблағ талон-торож қилинди

Жамият

image

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги мактаб биносини қуришдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.B.” МЧЖ томонидан Янгиер шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби биносини қуришда амалда бажарилмаган 149 млн сўмлик ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари И.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг