Сирдарёда қўшни аёлни пичоқлаб ўлдирган йигит 20 йилга “кесилди”
3-саҳифа
−
19 Май 2022
6982Сирдарёда қўшнисининг уйига ўғирликка тушиб, уни пичоқлаб ўлдирган йигит 20 йилга қамалди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди.
Қайд этилишича, Сардоба туманида яшовчи йигит тунгги вақтда ўз маҳалласидаги уйга ўғирликка тушган.
У уйга деразадан ошиб кириб, уйда ухлаб ётган аёлнинг бўйнидаги тилла занжирни ечиб олаётган вақтида аёл уйғониб кетган.
Шундан сўнг, йигит қўлида бўлган ошхона пичоғи билан аёлнинг танасига кўп маротаба зарба берган. Оқибатда аёл воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан иш Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилган. Унга кўра, судланувчига 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь