Сирдарёда қорбобо-ҳоким муҳтожларга “совға” тарқатди (видео)
Жамият
−
27 Декабрь 2021
5777Кеча, 26 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ва Президент табригини “Қорбобо” образида етказди. Бу ҳақда вилоят Матбуот котиби маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилгача вилоят бўйича жами 11 816 та оилага бир марталик моддий ёрдам (800 минг сўм) кўрсатиш белгиланган. Бугунги кунга қадар оилаларнинг 60 фоизига ёрдам пуллари тарқатиб бўлинган.
Ҳокимнинг шахсан ўзи бир кунда олтита хонадонга қорбобо образида кириб, ёрдам пули, Президент табриги ва байрам совғаларини топширган. Моддий ёрдам пулидан ташқари оилаларга қўшимча озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам берилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўра, жорий йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:
• 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;
• 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;
• 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь