Сирдарёда Қишлоқ хўжалиги бўлими ходими ишхонасида ўзини осиб қўйди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида давлат ташкилоти ходими онлайн қимор қурбони бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят прокуратураси расмий маълумот берди.

Аниқланишича, Боёвут тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси вазифасида ишлаб келган Т.Б. жорий йилнинг 13 июнь куни ўзи ишлаб келган туман қишлоқ хўжалиги бўлими маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хонасида, иши билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабабли хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ҳодиса жойи Боёвут тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ва туман прокуратураси терговчиси томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг