Сирдарёда 4 кунлик чақалоғини сотаётган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Кеча, 9 ноябрь куни, Сирдарё вилояти Ховос туманида 4 кун аввал туғилган чақалоғини пуллаётган она ва унинг шериги ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро И.С. Ховос туманида яшовчи фуқаро Н.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.С.нинг 4 кунлик қиз фарзанди И.К.ни Гулистон шаҳрида яшовчи С.З.га 20 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Тадбир давомида “И.С.” ҳамда “Н.Ш.” исмли шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг АҚШ доллари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

одам савдоси

Баҳолаганлар

299

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг