Сирдарёда 20 яшар қизни фоҳишаликка жўнатаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Март 2022 10062 1 дақиқа
Сирдарёда 20 яшар танишини Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 март куни 1993 йилда туғилган Гулистон шаҳрида яшовчи И. исмли фуқаро ўзининг таниши бўлган 2002 йилда туғилган К. исмли фуқарони Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишга юбораётгани аниқланган.
Шундан сўнг, И. исмли шахс К. исмли фуқарони Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида “Сирдарё” Йўл-патруль хизмати масканида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь