Сирдарё: ҳайдовчининг ухлаб қолиши йўловчининг ўлимига сабаб бўлди
3-саҳифа
−
05 Октябрь 2021 5243 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 октябрь куни Сирдарёда Matiz русумли автомобиль билан йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 4:50 атрофида Мирзаобод тумани ҳудудига кирувчи А-373 автомобиль йўлининг 19-километрида содир бўлган. Термиз-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиши ортидан машина йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган. Бунинг оқибатида, йўловчилардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, худди шунга ўхшаш ҳолат Сурхондарёда ҳам кузатилганди. Ўшанда Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси ухлаб қолиши ортидан Nexia билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Nexia автомобилининг йўловчиси олган оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь