Симсиз қулоқчинларнинг зарарлари айтилди 

Фойдали

image

Симсиз қулоқчинлар одамлар учун хавфли, чунки электромагнит нурланиш мияга яқин жойда юз беради. Бу ҳақда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети информатика кафедраси доценти Александр Тимофеев маълум қилган. 

Кўпгина мамлакатлар олимлари симсиз қулоқчинлар мия саратонига сабаб бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Bluetooth — бу микротўлқинли печ каби хавфли электромагнит нурланиш манбаи. Олимларга кўра, мия яқинидаги электромагнит тўлқинлар жуда зарарли. 

“Ўйлайманки, яқин келажакда, албатта, инсон саломатлигига заррача зарар етказмасдан иш сифатини оширадиган янги техник ечимлар пайдо бўлади”, деган Тимофеев. 

Унга кўра, энг катта хавф юқори сифатли эшитиш воситаларининг нусхаларида кузатилади. Олим қурилманинг хавфсизлигини қуйидагича текширишни маслаҳат берган: гаджетни стол устига қўйиб, қулоқчинларни тақиш, сўнгра столдан узоқлашиш керак. 

“Агар бир неча метр масофада сигнал кучсизланиб қолса, у ҳолда қурилма максимал даражада хавфсизроқ бўлади”, деб хулоса қилган доцент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

616

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг