Симеоне “Атлетико”ни тарк этади

Спорт

image

Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне 2022-2023 йилги мавсум охирида жамоани тарк этади. Бу ҳақда "El Chiringuito" нашри хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 52 ёшли аргентиналик мутахассис аллақачон Мадрид клуби бош директори Мигель Анхель Хиль Маринни ўз қарори ҳақида хабардор қилган.

Симеоне 2011 йилдан буён "Атлетико"ни бошқариб келмоқда. Мутахассис раҳбарлигида клуб Испания чемпиони (2013-2014, 2020-2021й.), Кубок (2012-2013 й.) ва Испания Суперкубоги (2014) соҳибига айланди, шунингдек, Европа лигаси (2011-2012, 2017-2018 й.) ва UEFA Суперкубоги (2012, 2018й.)да зафар қучди.

"Атлетико" жорий мавсумда 16 ўйинда 27 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Simeone Atletiko

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар