Siberian Wellness`дан ёрқин баҳорий тадбирлар серияси
Бизнес
−
06 Май
3221Ўзбекистондаги энг катта саломатлик тарғиборчиларидан бири SibErian Wellness яна катта тадбирлар сериясини ўтказди. 19-20 апрель кунлари пойтахт Тошкент шаҳрида шарқона руҳдаги Wellness Spring Event бўлиб ўтди.
Унда ўз саломатлиги ва ёшлигини сақлаб қолиш ниятидаги юзлаб одамлар иштирок этди. Тадбирлар давомида соғломлаштириш соҳаси етакчилари, Россия ва Ўзбекистондан гинеколог, педиатр ва диетологлар сўзга чиқди.
2 кун давом этган ушбу форумда бугунги кунда энг долзарб масалалардан бўлган соғлом тарзда вазн ёқотиш ҳамда болалар саломатлигига катта эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Мўғулистон, Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь ва ҳатто Буюк Британиядан келган 2 минг нафар хамкорлар қатнашди. Бундай воқеалар, шунингдек, мамлакат туризимига ҳам яхши таъсир қилади, Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини кўпайтиради.
Шунингдек, болаларда иммунитетни шакиллантириш, кундалик истеъмолда шакар миқдорини камайтириш, вазн йўқотиш бўйича самарали маслаҳатлар берилди, спортдаги энг қайноқ янгиликлар билан ўртоқлашилди.
Wellness Spring Event’нинг иккинчи куни тадбиркорликка бағишланди. Байрамда бош директор Баҳром Хожиматов сўзга чиқиб, Наманган вилояти Чуст туманида биринчи биофаол қўшимчлалар ишлаб чиқариш линиясининг ишга туширилгани ҳақида гапирди. Йил охирига қадар 10 турдаги шундай қўшимчалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринлари ва экспорт ҳажмини оширади. Тадбир кўтаринки руҳда ўтди ва Женисбек Пиязовнинг чиқиши билан якунланди.
Ушбу қизиқарли учрашувлар югуриш марафонига уланиб кетди. Гап шундаки, 21 апрель куни VI Тошкент халқаро марафонига старт берилди. Siberian Wellness ушбу марафонга ҳамкорлик қилди. Ушбу беллашувда компания жамоаси таркибида 62 киши қатнашди. Гуруҳ Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Мўғулистон ва Қозоғистондан келган иштирокчилардан иборат эди. Мусобақа 3, 10, 21 ҳамда 42 км масофаларда бўлиб ўтди. Жамоа иштирокчилари аёллар ва эркаклар ўртасида 42 километрга ўтказилган, шунингдек, аёллар ўртасида 21 километр масофага ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллади.
24 апрель куни эса пойтахтлик 60 нафар мафтункор қизлар – блогерлар, инфлуенсерлар ва ОАВ вакиллари учун гуллар маликаси – атиргулнинг янги хушбўй ҳидлари тақдим этилди. Шу муносабат билан ёпиқ тақдимот ташкил этилди. Тўпламни Белорусь парфюмерия ва косметика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси директори, Pierre Cardin модалар уйи таклифига биноан Рим мода ҳафталиги парфюмини ишлаб чиққан Владислав Рекунов тақдим этди. Чиқиш давомида Владислав меҳмонларни мушк, қалампир, табиий хушбўйлик билан таништириб, шоу кўрсатди. Шунингдек, у коллекциянинг барча маҳсулотлари ҳақида гапирди.
Тадбирларнинг барчаси меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Улар ўз-ўзини ривожлантириш ва дунёқарашини кенгайтиришни истаганлар, қимматли билим олишга ва ўз соҳаси бўйича энг малакали мутахассисларнинг тажрибасини ўзлаштирмоқчи бўлганлар учун яна бир имкон бўлди. Сизчи, ушбу марофонларда иштирок этдингизми?
Биз билан телефон орқали боғланинг: +998712058767
Бизнинг маслаҳатчиларимиз сизга фаровонлик оламига биринчи қадамни қандай қўйиш кераклигини айтиб беришади.
Шунингдек, бизнинг infouz@sibval.com манзилга мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўконнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача 09:15 дан 19:00 гача
Сall-марказнинг иш вақти: душанбадан якшанбагача соат 08:00 дан 21:00 гача
Манзил: Тошкент ш. Нукус кўчаси, 29-уй.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг www.siberianhealth.com
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси