Си Цзиньпин ШҲТ доирасида “Ишонч телефони”ни ташкил қилиш таклифини билдирди

Олам

image

Хитой Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида аъзо давлатларга эпидемиологик вазият ва трансчегаравий юқумли касалликлар тўғрисида маълумот алмашиш учун “Ишонч телефони”ни яратишни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой раиси Си Цзиньпин кеча, 10 ноябрь куни ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммитида гапирган.

“Хитой томони ташкилотга аъзо давлатларнинг санитария-эпидемиологик назорати марказлари ўртасида “Ишонч телефони”ни ташкил этишни таклиф қилмоқда. Бу трансчегаравий инфекциялар тўғрисида ўз вақтида маълумот алмашиб, касалликларга қарши курашиш учун керак бўлади”, деган Хитой раҳбари.

Шунингдек, Си Цзиньпин ШҲТга аъзо давлатлар эпидемияга қарши кураш ва бошқа турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириши кераклигини айтган. 

“ШҲТ мамлакатлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбариятини қўллаб-қувватлаши ва биргаликда пандемиянинг сиёсийлашишига қарши туришлари керак”, деган Хитой раиси.

Шунингдек, Си Цзиньпин Хитойнинг коронавирус вакцинаси етказиб бериш имкониятлари ҳақида ҳам гапириб ўтди. 

"Инсоният коронавирус устидан ғалаба қозониши учун вакцина жуда муҳим. Хитой вакцина ишлаб чиқариш бўйича халқаро механизмга қўшилган ва бу борада ШҲТга аъзо мамлакатларнинг сўровларини кўриб чиқишга тайёр. Биз ҳамкорларимизга ўз фуқароларининг саломатлигини таъминлаш борасида ёрдам беришдан хурсанд бўламиз", деган у. 

Эслатиб ўтамиз, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммити Россия раислигида кеча, 10 ноябрь куни ўтказилди. Унда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам нутқ сўзлаб, бир қатор таклифларни илгари сурди


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС СИ ЦЗИНЬПИН ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг