Си Цзиньпин ниҳоят Украинадаги урушдан гап очди 

Олам

image

Ҳозирда давлат ташрифи билан Россияда бўлиб турган Хитой Раиси Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путин билан норасмий учрашувда Хитой Украина инқирозига сиёсий ечим топишда конструктив роль ўйнашда давом этишга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Украина масаласида тинчлик ва ақл овози устунлик қилади. Хитой раҳбари аксарият давлатлар оловга мой қуйишга қарши эканини айтган. Шунингдек, Си Цзиньпин тарихан қарама-қаршиликлар ҳамиша мулоқот йўли билан ҳал этилгани, қийинчилик ва муросасизликлар қанча кўп бўлса, тинчлик учун бўш жой қолдириш шунчалик муҳим эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилнинг 24 февраль куни Украинадаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солиш режасини эълон қилганди. Ҳужжат 12 банддан иборат бўлиб, унинг асосий бандлари тинчлик музокараларини қайта бошлаш ва ҳарбий ҳаракатларни Россия фойдасига тўхтатиш ҳақида эди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Оқ уй Хитой Раиси Си Цзиньпинни Москвага қилган ташрифидан фойдаланиб, Россия Президенти Владимир Путинга Украина суверенитетини ҳурмат қилишни ва Украинага қарши урушни тугатишни айтишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Си Цзиньпин Украинадаги уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг