Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ душманлигини бутун дунё учун офат деб атади

Олам

image

Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги бу иккала мамлакат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатдир. Бу ҳақда Хитой Раиси Си Цзиньпин АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали мулоқоти чоғида айтиб ўтган.

“Хитой-Америка ҳамкорлиги икки мамлакатга ҳам, бутун дунёга ҳам фойда келтирадиган кўплаб муҳим воқеаларга олиб келиши мумкин. Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги, шубҳасиз, иккала мамлакат учун ҳам, бутун дунё учун ҳам ҳалокатдир”, дея таъкидлади Си Цзиньпин.

У Қўшма Штатларни ўзаро ҳурмат ва можароларсиз икки томонлама муносабатларнинг барқарор ва соғлом ривожланишига кўмаклашишга чақирди.

“Иккала томон ҳам саъй-ҳаракатларни амалга ошириши ва бир-бирига қараб ҳаракат қилиши, қарама-қаршиликлар ва можароларнинг йўқлигига, ўзаро ҳурмат ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка риоя қилиши, ҳамкорликка эътибор қаратиши, фарқларни назорат қилиши, Хитой-АҚШнинг соғлом ва барқарор ривожланишига ёрдам бериши керак”, дейди ХХР Раиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг