Швейцария Жазоирни мағлуб этиб, 1/8 босқичга йўл олди
Спорт
−
03 Июль 2780 1 дақиқа
Бугун, 3 июль куни Швейцария терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада швейцарияликлар мусобақанинг нимчорак финал босқичига чиқди.
Ванкувер шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Швейцариянинг ғалаба голларини Брил Эмболо 10-дақиқада ҳамда Дан Ндойе 46-дақиқада киритди.
Шу тариқа, швейцарияликлар тарихда учинчи марта мундиалнинг чорак финали йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди. Бунга қадар улар плей-оффда фақат 1934 ва 1938 йилларда ғалаба қозонган эди.
Энди Швейцария 1/8 финалда Колумбия – Гана жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради. Учрашув жорий йилнинг 7 июль куни бўлиб ўтади.
Жазоир эса 1/16 финалда мусобақани тарк этган бешинчи Африка вакилига айланди. Аввалроқ, Жанубий Африка, Сенегал, Кот-д’Ивуар ва Конго Демократик Республикаси ҳам плей-оффнинг илк босқичида мағлуб бўлган эди. Кабо-Верде, Миср ва Гана эса ўз баҳсларини энди ўтказади. Марокаш эса ҳозирча кейинги босқичга чиққан ягона Африка терма жамоаси бўлиб турибди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь