Швейцария Россиянинг 7,95 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди

Олам

image

Швейцария Россиянинг 7,5 миллиард швейцария франки (тахминан 7,95 миллиард доллар)лик активларини блоклади. Бу ҳақда бугун, 1 декабрь куни мамлакат иқтисодиёти давлат котибияти (SECO) маълум қилди. 

“2022 йил 3 июль ҳолатига кўра, Россия фуқаролари ёки жисмоний ва юридик шахсларнинг Иқтисодиёт бўйича давлат котибиятига декларация қилинган омонатлари миқдори 46,1 миллиард франкни ташкил этди. 2022 йил 25 ноябрь ҳолатига кўра, Швейцарияда музлатилган активлар 7,5 миллиард франкга етди”, дейди у.  

SECO’да қайд этилишича, олтита Швейцария кантони (маъмурий-ҳудудий бирлик)даги 15 мулк ҳам блокланган. 

Ушбу агентлик Швейцариядаги хорижий депозитларни блоклаш масаласини назорат қилади ва вақти-вақти билан ўз статистик маълумотларини янгилайди ва аниқлайди. Швейцарияда 7,5 миллиард франкга тенг бўлган Россия активлари музлатиб қўйилгани ҳақида биринчи марта SECO апрель ойи бошида хабар берган эди. Июль ойида Берн 6,7 миллиард доллар ва 15 мулк блокланганига аниқлик киритди. Департамент маълумотларига кўра, 25 ноябрь ҳолатига кўра, 123 нафар жисмоний шахс ва ташкилот 46,1 миллиард франкга тенг 7548 та тижорат муносабатлари ҳақида хабар бергани бўйича маълумотлар олинган. Бундан ташқари, Швейцария томонидан Беларусга қарши қабул қилинган санкциялар доирасида Швейцария ҳукуматини хабардор қилиш керак бўлган 0,4 миллиард франк миқдоридаги 28 та ҳисобот олинди. 

SECO таъкидлаганидек, музлатилган активлар ҳажми санкциялар самарадорлигини баҳолашга имкон бермайди. Бу миқдор юқорига ҳам, пастга ҳам ўзгариши мумкин. 

“Музлатилган холдинглар, хусусан, янги шахслар санкциялар остида қолса ёки янги холдинглар ҳисобга олинса кўпайиши мумкин. Аксинча, агар зарур текширув ўтказилган бўлса, олдиндан блокланган холдинглар рўйхатдан чиқарилиши керак”, дейди департамент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг