Швейцария бошлади. Мамлакат карантиндан босқичма-босқич воз кечишга ўтди

Олам

image

Швейцария Президенти Симонетта Соммаруга 27 апрелдан бошлаб мамлакатда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятга киритилган чекловлар босқичма-босқич олиб ташланишини айтди.

Унинг эслатишича, “тўрт ҳафта олдин Федерал Кенгаш COVID-19 муносабати билан чеклов чораларини кўришга қарор қилган эди”.

“Бугун бу чекловлар ўз мевасини берганини айтишимиз мумкин. Биз инфекция тарқалишини секинлаштира олдик. Шу сабаб яхши янгилик ҳақида айтмоқчиман – чекловларни юмшатишни бошлашимиз мумкин”, деди Соммаруга.

Унинг сўзларига кўра, тегишли қарор «бугун, 16 апрель куни Федераль Кенгаш томонидан қабул қилинган”.

Президентнинг таъкидлашича, “агар вазият имкон берса”, юмшатишнинг биринчи босқичи 27 апрелда, иккинчи босқич - 11 майда бошланади ва учинчи босқич 8 июнда бўлиб ўтади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Швейцарияда коронавирусга 26 732 нафар одам чалинди. 15 400 бемор шифо топган бўлса, 1 269 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Швейцарияда

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг