Швециялик вазир матбуот анжуманида ҳушидан кетди (видео)
Олам
−
10 Сентябрь 2025 5995 1 дақиқа
Швециянинг янги Соғлиқни сақлаш вазири Элизабет Ланн ҳукуматдаги ўзгаришларга бағишланган матбуот анжуманида ҳушидан кетди. Бу ҳақда Швеция телеканали SVT хабар берди.
Кадрда у Бош вазир Ульф Кристерссон, Энергетика ва тадбиркорлик вазири Эбба Буш ҳамда Ижтимоий ишлар вазири Якоб Форсмед билан бирга минбар ортида тургани кўринади. Ланн тўсатдан минбар устига йиқилиб, бошидан жароҳат олган. Ҳушидан кетгач, уни залдан олиб чиқишган.
Бир неча дақиқадан сўнг у қайтиб келиб, журналистларга қондаги шакар даражаси тушиб кетганини айтган. Шунга қарамай, унинг иштирокидаги матбуот анжумани кейинга қолдирилган.
Элизабет Ланн – Гётеборг шаҳар кенгаши аъзоси ва “Христиан-демократлар” партияси вакили саналади. У Соғлиқни сақлаш вазири этиб яқинда тайинланган эди. Бу тайинлов унинг олдинги вазир Акко Анкарберг Юханссон кутилмаганда истеъфога чиққанидан кейин амалга оширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ганада бўлиб ўтган бокс кечасида фожиали ҳодиса юз берганди – 40 ёшли боксчи жанг вақтида ҳушидан кетган ва шифохонада вафот этганди.
Live
Барчаси