Швецияда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхонаси очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 14 апрель куни Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Шундан сўнг, Президент Швецияда Ўзбекистоннинг тўлақонли дипломатик ваколатхонасини ташкил этиш тўғрисида қарорни имзолади.  

Қайд этилишича, Швецияда Ўзбекистоннинг дипломатик миссиясини ташкил этиш мамлакатлар ўртасидаги ва умуман скандинав давлатлар билан ҳамкорликнинг мавжуд салоҳияти ва кенг имкониятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилишига ишонч билдирилган.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири илиқ қабул ва очиқ суҳбат учун самимий миннатдорлик билдирган.

Анн Линде Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, шунингдек, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги сиёсатни юқори баҳолаб, қўллаб-қувватлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг