Швецияда асли эронлик ака-ука Россияга жосуслик қилишда айбланяпти

Олам

image

Швеция прокуратураси асли эронлик икки кишини Россия фойдасига жосуслик қилишда айблади. Бу ҳақда Швеция прокуратураси хабар берди.

Прокуратура маълумотларига кўра, ака-ука Пейман ва Паям Киа махфий маълумотларни Россия томонига ўтказишда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар 10 йил давомида Москва фойдасига жосуслик билан шуғулланган.

“Associated Press” агентлиги қўлга киритган айблов хулосасига кўра, ака-ука 2021 йил сентябридан 2022 йил сентябригача Россия Бош разведка бошқармаси билан махфий маълумотларни ўртоқлашган. Асосий давлат айбловчиси Пер Линдквистнинг айтишича, “гап оддий бўлмаган жиноят ҳақида бормоқда”.

Унинг сўзларига кўра, ака-укалардан бири Швеция ички разведкаси ва қуролли кучларида ишлаган вақтида олинган маълумотлар билан ўртоқлашган. Маълумотлар турли хавфсизлик агентликлари ва Швеция разведка хизматларидан олинган, дея тушунтирган Линдквист.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг