Швеция Туркия учун Конституциясига ўзгартириш киритяпти
Олам
−
17 Ноябрь 2022
5964Швеция парламенти жорий йилнинг 16 ноябрь куни Конституцияга терроризмга қарши қонунчиликни кучайтирувчи ўзгартиришлар киритишни маъқуллади. Янги қоидалар “террорчилик фаолияти билан боғлиқ гуруҳларнинг йиғилиш эркинлигини чеклаш” имконини беради. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Швециянинг асосий қонунига киритилган бу ўзгаришлар қиролликнинг НАТОга киришига ҳалигача тўсқинлик қилаётган Туркия манфаати учун киритиляпти. Энди Швеция учун Анқара террорчи деб ҳисоблаган курд ташкилотлари – биринчи навбатда “Курдистон ишчилар партияси” билан алоқадор шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш осонроқ бўлади.
Ўтган ҳафта Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон Туркияга ташрифи чоғида унинг ҳукумати терроризмга қарши курашни кучайтириш ниятида эканини таъкидлаган эди.
Швеция узоқ вақтдан буён нафақат Анқара, балки Вашингтон ва Брюссель ҳам террористик деб эълон қилган ташкилотлар аъзоларига бошпана бериб келган. Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин вазият ўзгарди. Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза берди, бироқ Туркия унинг номзодини блоклаган.
16 ноябрь куни тасдиқланган ўзгаришлар кейинги йилнинг 1 январидан кучга кириши керак.
LiveБарчаси