Швеция барча коронавирус чекловларини бекор қилди

Олам

image

Швеция ҳукумати бугун, 9 февралдан бошлаб коронавирусга қарши барча чекловларини бекор қилмоқда. Жорий йилнинг 3 февраль куни Бош вазир Магдалена Андерссон айтганидек, “пандемия ҳали тугамаган, аммо бутунлай янги босқичга кирмоқда”.

Бу қарор Швецияда вакцинациянинг юқори даражаси билан изоҳланмоқда. Бундан ташқари, мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг озчилик қисми интенсив терапия бўлимига тушиб қолади. Энг асосийси мутахассислар энди коронавирус ҳақида кўпроқ билишади. Бош вазирнинг сўзларига кўра, “инфекция даражаси бир мунча вақт юқори бўлиб қолади, аммо инфекциянинг энг ёмон оқибатлари, афтидан, ортда қолди”.

9 февралдан бошлаб одамларда шамоллаш аломатлари бўлса, COVID’га тестдан ўтиш тавсия этилмайди, балки уйда қолиш сўралади. Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Карин Тегмарк-Визелнинг тушунтиришича, бу бераётган фойдасига нисбатан жуда қиммат (ҳафтасига 500 миллион крон ёки 55 миллион доллар, пандемия бошланганидан бери жами - 21,5 миллиард крон ёки 2,35 миллиард доллардан ортиқ). 

“Биз шундай даражага етдикки, синовнинг нархи ва аҳамияти энди ўзини оқламаяпти”, деб тушунтирди у. Аммо тиббиёт ходимлари ва ижтимоий ходимларга касаллик белгилари аниқланган тақдирда тестлар таклиф этилади.

19 январдан бошлаб инфекция тарқалиши муносабати билан оммавий тадбирларда иштирокчилар сони беш юз нафар этиб белгиланган ва уларнинг барчаси эмлаш гувоҳномасини тақдим этиши шарт эди. Шахсий йиғинлар кўпи билан 20 киши иштирокида ўтказиларди. Декабрь ойидан бошлаб овқатланиш корхоналари маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан кечиктирмай ёпилар ва хизмат кўрсатиш фақат оралиқ масофаси столларда амалга оширилаётганди. Поездлар ва автобусларда узоқ масофали саёҳат қилишда ўриндиқларни брон қилиш мажбурий эди.

Швеция расмийлари ушбу чекловларни бекор қилишдан ташқари, мамлакатга кириш тақиқини ҳам олиб ташламоқда. 9 февралдан бошлаб Скандинавия мамлакатлари, ЕИ ва Европа иқтисодий ҳудуди аҳолиси қиролликка cовид паспортисиз киришлари мумкин. Ҳукумат баёнотида айтилишича, қолган мамлакатлар учун кириш тақиқи "Европа Иттифоқининг учинчи мамлакатлардан кириш бўйича тавсияларига мувофиқ" 31 мартгача узайтирилди.

Юқори эмлаш даражаси

Швеция соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, кузда ковидга қарши эмлаш антикорлари бўлган одамлар сонининг янада кўпайишига олиб келди. Ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилган сероепидемиологик тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, уларнинг улуши аллақачон мамлакат аҳолисининг 85 фоизини ташкил қилади.

Умуман олганда, болалар ва ёшларда (0-19 ёш гуруҳи) бу кўрсаткич 56% ни ташкил этди. Бироқ, 12 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўсмирларда у 40% дан 74% гача кўтарилди. 16-19 ёш гуруҳида эмланганлар улуши 74 фоизни, коронавирусга қарши антикорлари борлар эса 87 фоизни ташкил этади. Гўдакликдан 11 ёшгача бўлган болаларда вазият ўзгаришсиз қолмоқда, улар учун эмлаш бўйича тавсиялар йўқ: бу ерда антикорлар 30% да аниқланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 12-15 ёш гуруҳини эмлаш кутилган натижани берган. Аҳолини кенг миқёсда эмлаш, “omicron” вариантининг кенг тарқалишига қарамай, касалликнинг оғир шаклларини камайтиришга ёрдам берган. Швецияда 12 ёшдан ошган аҳолининг 83,8 фоизи икки дозада эмланган. 18 ёшдан ошган аҳолининг 53,1 фоизи ҳам кучайтирувчи доза билан эмланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг