Швейцарияда илк бор “суиқасд капсуласи” қўлланди. Ҳолат бўйича 4 киши ҳибсга олинди (видео)
Олам
−
25 Сентябрь
8119Швейцариянинг Шаффхаузен кантони прокуратураси Sarco деб аталмиш “ўз жонига қасд қилиш капсуласи” биринчи марта қўлланилганидан кейин “ўз жонига қасд қилишга ундаш ва унга кўмак бериш” айблови бўйича жиноий иш очди ва бир неча кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
“Sarco капсуласи илк бор Шаффхаузенда қўлланилди... Кантон прокуратураси “ўз жонига қасд қилишга ундаш ва унга кўмак бериш” айблови билан бир неча кишига нисбатан жиноий иш қўзғатди”, деб ёзади нашр.
Капсула “The Last Resort” гуруҳига тегишли бўлиб, унинг вакили вафот этган шахс жиддий иммунитет тизими муаммоларидан азият чеккан 64 ёшли америкалик аёл эканини маълум қилди.
“The Last Resort” президентларидан бири Флориан Уиллет аёл ўз жонига қасд қилган пайтда унинг ёнида турган ягона шахс бўлган. Ушбу воқеа билан боғлиқ бўлган тўрт киши, шу жумладан, бир голландиялик журналист ва икки швейцариялик шахс ҳибсга олинган.
“The Last Resort” томонидан чиқарилган баёнотда Уиллет бу ўлимни “тинч, тез ва шаънли” деб таърифлаган.
Маълумот учун, Sarco капсуласи пластмассадан тайёрланган бўлиб, унинг ичига азот билан тўлдирилган механизм жойлаштирилган. Ўлим кислород етишмаслиги сабаб юзага келадиган гипоксия ва гипокапниядан сўнг содир бўлади. У австралиялик шифокор Филип Ничке томонидан ихтиро қилинган.
Капсула Швейцарияда медиа эътибор марказига тушган ҳамда ҳукумат вакиллари орасида ундан фойдаланишга рухсат бериш бўйича мунозараларни келтириб чиқарган.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Элизабет Бом-Шнайдер 23 сентябрь куни капсула маҳсулот хавфсизлиги бўйича қонунга мос келмаслигини, хусусан, унинг азотдан фойдаланиши ноқонуний эканини маълум қилган.
LiveБарчаси