“Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин келиб чиқди. Қурбон бор

Жамият

image

Қашқадарё вилоятидаги “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги юзага келган вазият тўғрисида расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙда жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлган.

Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилган.  Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг