“Шунча бўлурми ҳай-ҳай?” Фарғонада ҳайдовчи Damas’га 28 нафар болани сиғдирди
3-саҳифа
−
14 Апрель 2021
6300Фарғона вилоятида Damas ҳайдовчиси 28 нафар боғча тарбияланувчиларини уйига олиб кетаётган вақтда Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими томонидан тўхтатиб қолинди.
Аниқланишича, фуқарода автомашина бошқариш учун тегишли ҳужжатлар бўлмаган.
Шундан сўнг машина жарима майдончасига олиб кетилган ҳамда ҳайдовчига жарима миқдори белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, автомашинанинг олдинги ўриндиғида 5 нафар, орқа ўриндиғида 23 нафар бола бўлган.
Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорининг “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш қоидалари” VI бобига кўра битта машинада энг кўпи билан 15 та бола ташиш мумкин.
Юлдуз Абдурашидова
LiveБарчаси