Шу ҳафтада Ер яқинидан учта астероид учиб ўтади

Бу қизиқ

image

Шу ҳафта охирига қадар Ер яқинидан ўлчами 100 метргача бўлган учта астероид учиб ўтади. Бу ҳақда NASA'нинг Ерга яқин объектларни ўрганиш марказига асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, эртага, 28 январь куни 2021 BZ астероиди Ердан тахминан 2,2 миллион километр масофадан учиб ўтади. Объектнинг ўлчами 29 дан 65 метргача бўлиши аниқланган. 

Тахминларга кўра, у Тошкент вақти билан соат 09:12 да Ерга энг яқин масофада бўлади.

29 январь куни ундан каттароқ 2021 АG7 астероиди Ер юзидан учиб ўтади. Объектнинг катталиги 47 метрдан 110 метргача бўлади. 

Астероид Тошкент вақти билан 13:50 да Ерга энг яқин масофада бўлади, деб тахмин қилиняпти.

Худди шу куни, Тошкент вақти билан 00:37 да кичикроқ 2021 АF7 астероиди Ердан узоқроқ масофада учади. Унинг ўлчами 24 метрдан 53 метргача бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

астероид

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг