Шойгунинг Минскка ташрифи Беларуснинг келгуси сиёсатини белгилайдими?
Олам
−
16 Сентябрь 2020
7735Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги Россия ҳарбий делегацияси бугун, 16 сентябрь куни амалий ташриф билан Минскка борди. Ташрифнинг мақсади Беларусь ва Россия ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш эканлиги айтилган.
Айни кунларда Россия ва Беларусь ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида эканлигини сезиш қийин эмас.
9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловининг натижалари эълон қилинганидан сўнг, Минскда намойишлар бошланди .Одамлар Лукашенкодан истеъфога чиқишини талаб қилди. Ҳукумат намойишчиларга қарши ОМОН бўлинмасини ишга солди. Икки ўртада тўқнашувлар ҳам бўлди.
Шундан сўнг, Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатда давом этаётган намойишлар сабаб юзага келган ҳолатни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан муҳокама қилди. Чунки бу норозиликлар РФга ҳам таҳдид туғдириши мумкинлигидан хавотир олаётганди. 2 сентябрь куни эса Владимир Путин ва Александр Лукашенконинг Москвада учрашишлари режалаштирилгани айтилди.
Бу кунгача эса Путин ва Лукашенко 4 маротаба телефон орқали суҳбатлашишганди.
Узоқ кутилган учрашув 14 сентябрь куни Сочида бўлиб ўтди. Бу Беларусь Президентининг 9 августдаги сайловлардан кейинги биринчи чет эл сафари эди. Бу ўз навбатдаги Беларуснинг ташқи сиёсати бундан буён қайси йўлдан боришини англатгандек бўлди.
Музокараларда Россия Беларусга 1,5 млрд доллар миқдорида давлат қарзи ажратиши маълум булди.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Беларусь Россияга қаттик суянмоқда.
Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг бугунги ташрифи ҳам Беларусь Лукашенко бошчилигидаги навбатдаги Президентлик даврида мудофаа ва ҳарбий соҳага алоҳида урғу берилаётганидан далолатдек.
LiveБарчаси