Шойгу Россия фаоллашиб қолган НАТОга қандай жавоб қайтаришини маълум қилди
Олам
−
31 Май 2021
14578Жорий йилнинг охирига қадар Россиянинг ғарбидаги ҳарбий округларда 20 га яқин янги тузилмалар ва бўлинмалар пайдо бўлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
Унинг аниқлик киритишича, бу Россиянинг парвозлар ва ҳарбий кемаларнинг фаоллигини ошираётган АҚШ бошчилигидаги НАТО (Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти) мамлакатлари ҳаракатига жавоб бўлади.
“Ғарблик ҳамкасбларимизнинг ҳаракатлари дунё хавфсизлик тизимини йўқ қилмоқда ва бизни етарли даражада қарши чоралар кўришга мажбур қиляпти. Биз қўшинларнинг жанговар ҳолатини доимий равишда яхшилаб бормоқдамиз. Янги бўлинмалар замонавий қурол-яроғ ва ускуналар билан таъминланади. Умуман олганда, бу йил Ғарбий ҳарбий округ қўшинларини икки минг дона қурол билан жиҳозлаш режалаштирмоқда”, дея қўшимча қилди вазир.
Хабарга кўра, шу тарзда шахсий таркиб ва ҳарбий қўмондонлик-назорат органлари малакасини ошириш давом эттирилади.
“Болтиқ флоти кемалари томонидан жанговар тайёргарлик вазифаларини бажариш интенсивлиги 30 фоизга ошди. Ҳар хил турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда икки юздан ортиқ машқлар бажарилди. Округнинг ҳаво ҳужумкорлиги тўрт фоизга ошди”, дейди Шойгу.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь