Шошилинч! Ўзбекистонга 6 мамлакат фуқароларининг кириши тақиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон 6 мамлакат фуқароларига эшикларини ёпди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

13 март  куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси йиғилиши бўлиб ўтган. Унда махсус қарор қабул қилиниб, Хитой Халқ Республикаси (ХХР), Корея Республикаси, Италия, Эрон Ислом Республикаси, Франция Республикаси ва Испания Қироллиги фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига барча турдаги чегара ўтказиш пунктлари орқали кириб келиши вақтинча тўхтатилиши белгиланган.  

Қарорга кўра, чекловлар қуйидаги шахсларга тааллуқли эмас: 
•    дипломатик ва хизмат паспорти эгалари; 
•    чеклов ўрнатилган мамлакатлар фуқаролари ва ушбу давлатларда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан олдин охирги 14 кун ичида чеклов ўрнатилган мамлакатларда бўлмаган бўлса.  

Таъкидлаш жоизки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида ЖССТ раҳбари А.Тедрос 2020 йилнинг 11 март куни ушбу касалликни дунё бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани, касалликнинг юқишини инобатга олган ҳолда дунё бўйича “пандемия” ҳолати эканлиги эълон қилинган. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

596

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг