Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда
Жамият
−
20 Декабрь 2021
17231Жорий йилнинг 21-22 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмат марказининг шошилинч ахборотида айтиб ўтилган.
21 декабрда республика ҳудудлари бўйича шамол кучайиши кутилмоқда: Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхандарё вилоятларида 17-22 м/с гача; Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17-22 м/с гача, баъзи жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамоллар кутилмайди.
21-22 декабрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кучли бўлиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь