Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда қор ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 13-15 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали жанубий Урал ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

13-14 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

•    13 февралда Қорақалпоғистон Республикасида шамол 17-22 м/с гача кучаяди, 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

•    14 февралда республика бўйича баъзи жойларда 17-22 м/с гача, Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудудларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

13 февраль Қорақалпоғистон Республикасида ва 14 феврал республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), тоғли ҳудудларда қор ёғиши кучли бўлиши мумкин.

15-17 февралда кечаси ҳарорат -4-7° совуққача пасайиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

1298

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг