Шошилинч ахборот! Ўзбекистонда чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
03 Март 2022 20507 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4-6 март кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
4-5 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.
5-6 мартда республика ҳудуди бўйича ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлиши мумкин.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь