Шомуродовнинг собиқ жамоаси банкрот бўлиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Ростов” яқин келажакда фаолиятини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов хабар берди.

Манбага кўра, клуб қишки ўқув-машғулот йиғинлари учун маблағ етишмаяпти ва унинг ҳозирги қарзи 4–5 миллиард рублга етган. Хабарларга кўра, футболчилар октябрь ойидан бери, баъзилари эса сентябрь ойидан бери маош олмаган.

Агар клуб жорий мавсумни якунлаш учун зарур маблағни топса ҳам, 2026-2027 йилги мавсумда иштирок этиш учун РФУ-1 лицензиясини олиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2017 йилда “Бунёдкор”дан Россиянинг “Ростов” клубига ўтган ва 2020 йилнинг ёзига қадар клуб сафида ҳаракат қилган. Бу давр мобайнида Шомуродов “Ростов” сафида Россия Премьер‑лигасида 91 та ўйинда майдонга тушиб, 18 гол ва 12 ассист амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Элдор Шомуродов “Ростов”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг