Шомуродов “Женоа”да ўзига рақам танлади

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг Генуя шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда “Sport Express” хабар берди. 

Шомуродов итальян клуби билан 4 йиллик расмий шартнома тузади. Кейин у клуб футболчиси сифатида таништирилади. У "Женоа"да 9 рақамни танлаган.

Маълумот учун, “Ростов” Шомуродовни 9 млн евро эвазига қўйиб юборди. Унинг “Женоа”даги маоши йилига 600-700 минг евро атрофида бўлади.

Аввалроқ, “Женоа” клубининг 15 нафар вакилида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Шу сабабли, Италия А Сериясининг 3-туридан ўрин олган “Женоа” ҳамда “Торино” беллашуви номаълум муддатга қолдирилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1093

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг