Шомуродов, вақтида кетдинг, ука – Даврон Файзиев
Спорт
−
03 Февраль 2023
23864Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев португалиялик таниқли футбол мутахассиси, “Рома” устози Жозе Моуриньонинг иш услуби ва ўзига хос характери ҳақида фикр билдирди. Файзиев ҳозирги вақтда “Рома”да актуал бўлиб турган муаммо ҳақида ҳам ўз муносабатини маълум қилди.
“Гвардиоланинг баъзи юлдузлар билан чиқиша олмаганини айтдик. Бу борада Жозе Моуриньо ҳам қолишмайди. Мисоллар кўп. Энг охиргиси ва шу кунларда актуал ҳолатни келтириб ўтаман. Моурнинг ғазабига учраган Николо Заньоло ярим йилга футболсиз қолиши мумкин. Бир пайтлар у янги Тотти ва “Рим императорлигига” даъвогар деб аталган. Ҳозир эса хоин тамғасига дучор бўлди. Ҳаммаси Николонинг Моуриньо ўйин услуби ва ишлаш услубига мослаша олмагани сабабли клубдан кетиш хоҳишидан бошланди. Заньоло раҳбариятдан ўзини трансферга чиқаришни сўраган. Лекин қисқа муддат ичида тузукроқ таклиф бўлмади. Биргина “Борнмут” варианти бор эди. Мухлислар ҳам Заньолодан хафа бўлиб, унга турли таҳдидлар қилишди. “Рома” эса яхшироқ таклиф бўлмагач, Заньолога шарт қўйди. Ёки “Борнмут” ё ўринбосарлар таркиби. Чунки Моуриньо уни барибир ўйнатмайди. Заньоло кетишга розилик берди, лекин “Борнмут” унгача пулни сарфлаб бўлди”, дейди Файзиев.
Шунингдек, Даврон Файзиев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовни ўз вақтида Рим клубини тарк этганини таъкидлади.
“Николо қолди, лекин унга жамоа билан шуғулланиш таъқиқи қўйилди. Фақатгина базада бир ўзи машғулот қилиши мумкин. Заньоло ўзига нисбатан асоссиз тазийқ юзасидан судга мурожаат қилмоқчи. Шома, вақтида кетдинг, ука”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 20 январь куни расман “Специя” клубига кўчиб ўтганди. Шомуродов янги клубида ижара асосида мавсум охиригача тўп тепади.
LiveБарчаси