Шомуродов “Торино” билан келишувга эришди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва Римнинг "Рома" клуби аъзоси Элдор Шомуродов Туриннинг "Торино" клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Николас Скира ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

Маълум бўлишича, 27 ёшли футболчи "Торино" билан шахсий шартноманинг барча тафсилотлари бўйича келишиб олган ва ҳозирда "Торино" ва "Рома" трансфер масаласида музокара олиб боряпти.

Шомуродовнинг римликлар билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. У анчадан буён "Рома"ни тарк этиш ниятида.

Маълумот учун, "Transfermarkt" портали Шомуродовнинг трансфер нархини 7 миллион еврога баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг