Шомуродов “Ростов” билан янги шартнома имзолади

Спорт

image

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россиянинг “Ростов” клуби билан шартномани узайтирди. Ҳудди шундай шартномалар Матиас Норманн ва Данил Глебов билан ҳам имзоланган.

Клубнинг маълум қилишича, футболчилар янги узоқ беш йиллик шартномани имзолаган.

Маълумот учун, жорий мавсумда Шомуродов “Ростов” учун 21 та ўйин ўтказиб, 10 гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

23 ёшли норвегиялик ярим ҳимоячи Норманн 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

20 ёшли Глебов эса жорий мавсумда 13 ўйинда майдога тушиб, бирорта ҳам гол ёки голли узатмага муаллифлик қилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Элдор Шомуродов Ростов

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг