Шомуродов “Рома”да яна икки йил ўйнаши мумкин
Спорт
−
10 Апрель 5887 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтиришга яқин. Бу ҳақда “Calciomercato” нашри хабар берди.
Манбага кўра, ҳужумчи клуб билан амалдаги шартномасини яна бир йилга, яъни 2027 йилга қадар узайтиришга келишиб олган.
Қайд этиш жоиз, Шомуродов Рим клуби таркибида қолиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлган. Янгиланган маош миқдори ҳозирча ошкор қилинмаган.
Маълумот ўрнида, Шомуродов “Рома” сафига 2021 йилнинг ёзида “Женоа”дан 18 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt” портали 29 ёшли ўзбекистонлик футболчининг нархини 4 миллион еврога баҳолаган. Шомуродов жорий мавсум “бўрилар” сафида барча мусобақаларда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.