Шомуродов қайси жамоадан таклиф кутаётгани маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва “Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши мумкин. Футболчини Рим “бўрилари” сафидаги оз ўйин вақти қониқтирмаяпти.

Яқинда Шомуродовга А Серияда жон сақлаб қолиш учун курашаётган “Кремонезе” клубидан таклиф тушди. Бироқ Элдор бу вариантдан бош тортди – у “Торино”дан таклиф кутмоқда, деб хабар берди “SportItalia” нашри.

Қайд этиш жоиз, ОАВ “Торино”нинг Шомуродовга қизиқиши ҳақида бир неча бор ёзган. Шунингдек, Шомуродовнинг хизматларига “Болонья” ҳам бефарқ эмас.

Жорий мавсумда ҳужумчи римликлар сафида умумий 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Shomurodov Roma

Баҳолаганлар

1369

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг