Шомуродов IFFHS рейтингида Бензема ва Салоҳ билан бир хил натижа қайд этди

Спорт

image

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йилда халқаро ўйинларда гол уриш бўйича тўпурарлар рейтингини эълон қилди. Рейтингни тузишда клублар ва терма жамоадаги расмий ўйинларда урилган голлар инобатга олинди.

Рейтингда 22 та гол билан Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси етакчилик қилмоқда. Франция термаси ҳужумчи Киллиан Мбаппе (21 гол) 2-ўринни банд этган бўлса, 3-поғонани аргентиналик Хулиан Альварес (15 гол) эгаллади.

Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий терма жамаоси сардори Элдор Шомуродов ҳам жадвалнинг кучли ўнлигидан жой олишни уддалади. Элдор Шомуродов 12 та гол уриб, машҳур футболчилар Карим Бензема, Муҳаммад Салоҳ, Ришарлисон каби футболчилар билан бир хил натижа қайд этди.

Рейтинг:

1. Лионель Месси (Аргентина) – 22 гол;

2. Килиан Мбаппе (Франция) – 21;

3. Хулиан Альварес (Аргентина) – 15;

4-5. Эрлинг Холанд (Норвегия) – 14;

4-5. Садио Мане (Сенегал) – 14;

6-7. Роберт Левандовски (Польша) – 13;

6-7. Педро (Бразилия) – 13;

8-11. Элдор Шомуродов (Ўзбекистон) – 12;

8-11. Ришарлисон (Бразилия) – 12;

8-11. Муҳаммад Салоҳ (Миср) – 12;

8-11. Карим Бензема (Франция) – 12.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг