Шоли далаларида “ақлли” сув ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий бўлади

Жамият

image

2027 йилдан Ўзбекистондаги шоли ва балиқчилик майдонларида “ақлли” сув ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 5 февраль куни қабул қилинган “Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сув тежовчи технологияларни жорий этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

2027 йилдан ҳар йили сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси ва субсидиялар суғориладиган ер майдонларининг сув билан таъминланганлик ҳолатидан келиб чиқиб белгиланади:

  • сув билан барқарор таъминланмаган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинганда, ажратиладиган субсидияларга 1,25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланади;
  • сув билан барқарор таъминланган ҳудудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинмаганда, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробар оширилган миқдорда қўлланилади.

Шунингдек, 2027 йилдан шоли етиштириладиган майдонларнинг сувнинг кириш қисми ҳамда балиқчилик хўжалиги ташкил қилинган ер майдонларининг сувнинг кириш ва чиқиш қисмига тадбиркорлар ўз маблағларидан “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситаларини ўрнатиши мажбурий этиб белгиланади. 

Бунда “ақлли” сув ўлчаш ва ҳисоблаш воситалари ўрнатилмаганда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 баробарга оширилган миқдорда ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2030 йилгача аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш қамрови 85 фоизга етказилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоли сув ҳисоблагич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар