Шольц ва Зеленский Украина ҳаво мудофаасини муҳокама қилди
Олам
−
29 Ноябрь
1867Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 29 ноябрь куни телефон орқали суҳбатда Украина ҳаво мудофаасини кучайтиришни муҳокама қилди. Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебестрайт маълум қилди.
Ўз навбатида, Зеленский Шольцга Украинага ҳаво мудофааси тизимларида ёрдам беришдаги етакчилиги, аллақачон минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган жуда самарали Patriot зенит-ракета тизимлари ҳамда қисқа ва ўрта масофали IRIS-Т ракеталари учун миннатдорлик билдирганини маълум қилди.
"Мен канцлердан Украинани, хусусан, Россия тажовузидан мудофаа ва чидамлилигимизни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга тайёрлиги учун миннатдорман. Биз ва ҳамкорларимизнинг икки томонлама қадамлари Украинани мустаҳкамлаши мумкинлигини муҳокама қилдик. Россияга босим кучайиши ва Украинанинг позицияси кучайиши муҳим, чунки бу Россияни ҳақиқий тинчликка мажбур қилади.", деди Украина раҳбари.
Шольц "Украина билан қатъий бирдамлигини" тасдиқлади ва Германия Европа ва халқаро шериклар билан яқин ҳамкорликда Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишига ишонтирди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Германия канцлери Россия Президенти Владимир Путинга қилган қўнғироғи тафсилотлари ҳақида гапирган.
"Кўриниб турибдики, фақат қурол кучи ва дипломатия кучи биргаликда уруш айбдорини тинчликка мажбур қилиши мумкин ва тинчлик фақат куч билан мумкин", деб ёзди Украина раҳбари.
Германия Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ва Украина Президенти конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 26 ноябрь куни Берлин йил охиригача Украинага иккита қўшимча IRIS-Т ҳаво мудофаа тизимини тақдим этишини маълум қилди. Ҳаммаси бўлиб, 2024 йилдан 2025 йилгача Берлин Киевга 20 та IRIS-Т тизимини етказиб беришга ваъда берди - тўққизтаси SLM конфигурациясида ва 11 таси SLS конфигурациясида.
Эслатиб ўтамиз, Шольц ва Путин ўртасидаги телефон суҳбати 15 ноябрь куни бўлиб ўтган ва бу сиёсатчилар ўртасидаги 2022 йил декабридан бери биринчи мулоқот бўлганди. Германия канцлери Россиянинг Украинага қарши урушини қоралаган, Кремлни армияни Украина ҳудудидан олиб чиқишга чақирган ва Москванинг Киев билан адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун музокараларга тайёр бўлиши зарурлигини таъкидлаганди. Бундан ташқари, Берлин Украинани Россия агрессиясига қарши курашда зарур бўлган вақтгача қўллаб-қувватлашга қарор қилганини тасдиқлади.
Путин, ўз навбатида, Россия Федерациясининг хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳисобга олишга чақирди, "НАТОнинг Украина ҳудудида Россияга қарши трамплин яратишга қаратилган узоқ муддатли агрессив сиёсати" ҳақида шикоят қилди ва Москва музокараларни рад этмаганини таъкидлади.
LiveБарчаси