Шольц Россияга қўйилган санкциялар қачон олиб ташланишини айтди

Олам

image

Москва Киев билан ўзаро мақбул тинчлик келишувига эришмагунча Европа Иттифоқи Россияга қарши чекловчи чораларни бекор қилмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц айтиб ўтган. 

“Украина билан адолатли келишувга эришилмагунча биз киритган санкциялар бекор қилинмайди. Кеив нуқтаи назаридан қандай келишув адолатли бўлади, буни фақат Украинанинг ўзи аниқлаши мумкин. Европа уларга [украиналикларга] буйруқ бера олмайди ва бундай нияти ҳам йўқ”, дейди Шольц.

Шу билан бирга, Шольц Украинада хоҳишига қарши иш қилиш мумкин эмаслигини таъкидлаб ўтган. Германия канцлерига кўра, у бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путинга ҳам бир неча маротаба айтган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 16 июнь куни Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Руминия Президенти Клаус Йоханнис ва Италия Бош вазири Марио Драги Киевга келди. Улар Киев вилоятининг Ирпень шаҳрида бўлиб, уруш талафотларини кўздан кечирди. Сўнг Президент Владимир Зеленский билан учрашди. Сафардан асосий мақсад Украинани қўллаб-қувватлашни кўрсатишдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

187

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг