Шоколаднинг юрак ва мияга таъсири қандай?

Фойдали

image

Шоколад истеъмол қилиш юрак ва мияга ижобий таъсир кўрсатади. Бу ҳақда парҳезшунослар Кортни Данжело ва Триста Бест “ Eat This, Not That” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг фойдалиси қора шоколад ҳисобланади. Чунки, унинг таркибида юракка ижобий таъсир қиладиган флаваноид антиоксидантларга бой какао миқдори кўп.

“Антиоксидантлар юракдаги қон айланишини яхшилайди, қон қуйқалари хавфини камайтиради ва ҳатто қон босимини пасайтиради. Ўртача миқдорда шоколад инсулт ва юрак хасталиклари хавфини камайтиради”, дейди Данжело.

Мутахассис шоколад истеъмол қилиш стрессни камайтиришини таъкидлади, аммо шакар таркибига эътибор қаратди. Рационда шакар миқдорининг ортиши билан ташвиш ва тушкунлик ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, шоколадни ортиқча истеъмол қилиш мева истеъмол қилиш истагига салбий таъсир кўрсатади. 

Шу билан бирга ушбу маҳсулот мия ва унинг когнитив функцияларини яхшилашга ёрдам беради


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг