Шоир Нодир Жонузоқ Президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди
Жамият
−
15 Апрель 2022
8217Ўзбекистон Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига Нодиржон Жонузоқович Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) тайинланди.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шу пайтгача Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган Дилшод Кенжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у Президент таълим муассасалари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланиши мумкин.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023