Шоабдураҳмонов Қиличбозлик федерацияси раислигидан ҳам кетди
Спорт
−
27 Май 2022
63372017 йилдан бери Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилган ва делегатлар томонидан маъқулланган.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимини эса “Капиталбанк” АТБ Кузатув кенгаши раиси Мақсуд Абдувалиевич Абдусаматов эгаллаган.
Шунингдек, Ўзбекистон қиличбозлик федерациясига бош котиблигига ушбу вазифада фаолият юритиб келган Гулнора Саидова қайта сайланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 февраль куни 2019 йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмонов ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси билан лавозимидан озод этилганди.
LiveБарчаси