Шимолий Кореяда янгича двигатель ишлаб чиқилди
Технология
−
06 Март 2023
20744Шимолий Корея муҳандислари мамлакатга турли сунъий йўлдошларни учириш имконини берувчи ракета учун кучли двигатель ясашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Давлат космик бошқармаси директори ўринбосари Пак Кён Су бугун, 6 март куни Корея марказий ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Қайд этилишича, Пак Кён Су Пхеньян томонидан Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти тамойиллари тўғрисидаги халқаро шартнома имзоланганининг 14 йиллиги муносабати билан интервью берган ҳамда мамлакатдаги олимларнинг сўнгги ютуқларини очиқлаган.
“КХДР коинотга ракета-ташувчини олиб чиқиш учун мўлжалланган кучли ракета двигателини яратишда тўлиқ муваффақиятга эришди. Бунинг натижасида турли сунъий йўлдошларни тегишли орбиталарга чиқаришни кафолатлаш мумкин”, дейди мутахассис.
Унинг айтишича, давлат ўз сунъий йўлдошларининг кўп функциялилиги ва юқори самарадорлигига эришган. Космик фан ва технологияни эса турли соҳаларга, жумладан, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, метеорология, алоқа, табиий ресурсларни ўрганиш, ердан фойдаланиш ва табиий офатларнинг олдини олиш каби соҳаларга олиб бориш бўйича кўп ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йили КХДР разведка сунъий йўлдошини ишлаб чиқишнинг якуний босқичи билан боғлиқ ракетани учирган. Бу борадаги ишларни Шимолий Корея расмийларига кўра, 2023 йилнинг апрелига қадар якунлаш режалаштирилган. Ўтган йилнинг декабрида эса Пхеньян юқори қувватга эга қаттиқ ёнилғили ракета двигателини муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар берган.
LiveБарчаси